Бугун Суперлига 5 – турида марказий учрашув бўлиб ўтди. Яъни «Навбаҳор» ва «Пахтакор» клублари тўқнаш келишди (1:2). Учрашув марказий ўйинга хос тарзда бўлди.

Биринчи гол «Пахтакор» футболчиси Драган Черан номига ёзилди.

Иккинчи бўлимда «Навбаҳор» футболчиси Ислом Исоқжонов ҳисобни тенглаштирди.

Ўйининг сўнгги дақиқаларида, ҳакам ВАРни кузатиб, «Навбаҳор» дарвозасига пенальти белгилади ва Черан пенальтини аниқ амалга оширди.

Шу тариқа, марказий ўйинда «шерлар» ғалабани қўлга киритишди. «Пахтакор» мусобақа жадвалида 15 очко тўплаб, пешқадамликни мустаҳкамлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *