Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин давлат бошидан кечираётган энг қийин лаҳзаларига қарамай, мамлакатдаги партия ва маҳаллий раҳбарларини қаттиқ ишлашга чақирди.

Биз мисли кўрилмаган синовларни енгиб ўтишимиз керак. Ҳозирда энг қийин вазиятда ҳам одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, партиянинг бошланғич ташкилотларига боғлиқ”, – деди Ким Чен Ин .

Ким Чен Ин партия аъзоларини беш йиллик режани амалга оширишда ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.

Йил бошида бўлиб ўтган партия қурултойида КХДР раҳбари мамлакатни ривожлантиришнинг беш йиллик режаси деярли барча жабҳаларда барбод бўлганини эълон қилди.

Бунинг сабабларидан бири АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг, жумладан Жанубий Кореянинг санкцияларидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *