АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, 6 апрель ҳолатига кўра, 49 200 нафар фуқаро эмланган. Шундан 29 860 киши AstraZeneca инъекциясини, қолган 19 742 киши эса хитой-ўзбек вакцинасини қабул қилган.

“Шу кунга қадар, қайд этилган ножўя таъсирларнинг сони 71 тани ташкил этди. Эмланганлар орасида тана ҳароратининг 37,5 даражадан бироз ошиши (45,7%), танада бироз оғриқлар (21,2%), эмланган жойда қичишишлар (14,1%), инъекция ўрнида оғриқ содир бўлиши (11,2%), асабийлашиш, ҳолсизланиш ва қўрқиш (2,2%) каби белгилар кузатилган”, — деди Отабеков.

Унинг таъкидлашича, «улар орасида бирорта ҳам жиддий асоратлар кузатилмаган». Шу билан бирга, СЭС раҳбари ўринбосари ножўя таъсирлар қайси вакцинага алоқадорлиги борасида фикр билдирмаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *