Бугун 6 апрел куни Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган «Ҳукумат соати»да Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев 1 км йўлни қуриш учун қанча маблағ сарфланиши тўғрисида маълумот берди.

«Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан энг қиммат йўл Гулистонда ққурилган. Бу ерда 3 км йўлнинг –  1 кмни 950 минг доллардан қурганмиз. Ўзбекистон нархларига кўра, энг қиммат йўл маҳаллий ўтиш йўлаги, лотоклари ва бошқалар билан 10 млрд сўм нархида бўлади.

Лекин дунёда бунақа суммада ҳеч ким йўл қурмайди. Мисол учун интернетга қидирувга берсангиз, энг ками Туркияда 2 минг доллардан тепага қараб чиқади», — дейди Абдураҳмон Абдувалиев.

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатасида «Ҳукумат соати» бўлиб ўтиши ҳақида кеча хабар берган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *