“Миллий тикланиш” ДП фракциясида Ҳисоб палатасининг 2020 йил учун ҳисоботи тингланди. Тан олиш керак, Ҳисоб палатасининг текшириш-таҳлил фаолияти сифат жиҳатидан сезиларли ўзгарган. бу ҳақда депутат Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай ёзган:

“Фракция томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига эътироз билдирилди. Биз ташқи қарзни тараққиёт учун зарурат деб биламиз. Уни самарасиз ишлатилиши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир.

Ҳисоб палатасининг маълумотларига кўра, Хитой Эксимбанкининг жалб қилинган 156,4 миллион доллар маблағи ҳисобига барпо этилган Ангрен шина заводи 3 миллион дона шина ишлаб чиқариши ва шиналар ЎзАвтоМоторсда импорт ўрнини қоплаши керак эди.

Бугунги ҳолат, Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Омборида 100 мингта шина сотилмай турибди. Сабаби доимгидек, сифат талабга жавоб бермайди. Сўнгги икки йилда ЎзАвтоМоторс 60 млн.долларга яқин шина импорт қилган.

Лойиҳа нотўғри режалаштирилганми? Қарз тўғри ишлатилдими? Қарздан кутилган натижа олиндими? Саволларга: “…ҳаракатлар бошланган, сифат сертификатлари олинмоқда”, қабилида жавоб олинди.

Лекин савол туғилади: нимага энди? Қарзнинг бир куни ҳам тўғри режалаштирилса фойда олиш мумкин, аксинча зарарли юкка айланади. Икки йилдан бери бу қарз иқтисодиётимизга қанча зарар келтирмоқда? Бундай хатолар ислоҳотларга жиддий зарар беради!” – деган Қодиров.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.