Туркия Диний ишлар раҳбари Али Эрбас маълум қилишича, мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойида тунда ўқиладиган намозларга Туркиядаги масжидларда бу йил ҳам рухсат берилмайди. Хусусан, таровеҳ намози пандемия билан боғлиқ вазият туфайли уйда ўқилади.

«Давлатимизнинг ваколатли органлари, хусусан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган кўп қиррали баҳолаш ва маслаҳатлашувлар натижасида таровеҳ намозини айни пайтдаги шароитдан келиб чиқиб масжидларда эмас, балки уйларимизда ўқиш мақсадга мувофиқдир», – деди Али Эрбас Анқарада бўлиб ўтган йиғилишда.

«Коронавирус пандемияси туфайли биз ўтган йилгидек таровеҳ намозини уйларда ўқиймиз. Албатта бу оғриқли ва қайғули, аммо соғлиқ жуда муҳим», – дея қўшимча қилди у.

13 апрелда бошланадиган Рамазон ойида ресторанлар ва қаҳвахоналар  фақат қабул қилиш ва етказиб бериш хизматлари учун очиқ бўлади.

Маълумот учун COVID-19 рақамлари кўпайиб бораётгани сабабли Туркия ҳафта охири комендантлик соати қайтарилишини эълон қилди. Мамлакатда бугунгача 3 миллион 529 мингдан ортиқ одамда коронавирус инфекцияси аниқланган бўлиб, 32 минг 456 киши вафот этган

Аввалроқ, Ўзбекистонда Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарликлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *