Чечинистон халқ артисти Санжай бугунги судда ютиб чиқди. Аввалроқ, 2021 йил 9 март куни Навоий вилояти Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан хонанда Санжар Джавбердиев (Санжай) га нисбатан ЎзР МЖтК 177-(1)-моддаси биринчи қисми бўйича жарима жазоси тайинлангани ҳақида Интеллектуал мулк агентлиги хабар берган эди.

EFFECT.UZ

Бу қарордан норози бўлган Санжай ва унинг адвокати томонидан судга апелляция киритилган. Суд бугун 6 апрель куни соат 10:00да Навоий вилоят судининг суд мажлиси жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида видеоконференция орқали бўлиб ўтди.

Суд жараёнида Effect.uz ахборот агентлиги журналистлари иштирок этишди. Яқинда Санжай бу судга барча ОАВ ходимларини таклиф қилган. Аммо суд раисининг қарори билан видеокамера, телефон ва бошқа журналистлар учун муҳим бўлган воситаларнинг судга олиб кирилишига рухсат берилмади.

Бугунги судда юқорида келтирилган Интеллектуал мулк агентлигининг ахбороти ўз тасдиғини топмади ва Аввалроқ, 2021 йил 9 март куни Навоий вилояти Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан хонанда Санжар Джавбердиев (Санжай) га нисбатан ЎзР МЖтК 177-(1)-моддаси биринчи қисми бўйича қабул қилинган ажрим бекор бӯлганлиги эълон қилинди ва ишни қайта кӯриб чиқиш учун Интеллектуал мулк агентлигига  қайта кӯриб чиқиш учун юборилди…

EFFECT.UZ

Яқин соатларда Effect.uz томонидан мавзуга доир видеоматериал эълон қилинади. Қайд этиш жоизки, Санжай жазоланганлиги тўғрисидаги аввал турли сайтларда тарқалган хабарлар асоссиз бўлиб чиқди.

Аброр Поёнов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *