Қозоғистон Президенти Касим-Жомарт Токаев Қарағанда фармацевтика заводи томонидан ишлаб чиқарилган Sputnik V вактсинаси билан эмланди. Бу ҳақида Президентнинг матбуот котиби Берик Уали маълум қилган.

«Бугун давлатимиз раҳбари Sputnik V вактсинасини қабул қилди. Эмлашдан сўнг у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ножўя таъсирлар йўқ. Президент фақатгина Қозоғистон фуқароларини эмлаш ва жамоавий иммунитетни шакллантириш коронавирусни енгишимизга имкон беришига ишончи комил. Барча чекловларга амал қилинг», – деб ёзган матбуот котиби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида.

Хабарга кўра, Қасим-Жомарт Токаев мамлакатдаги барча фуқароларни биринчи имкониятдан вакцинани олишга чақирган.

Маълумот учун, Қозоғистон президенти ҳукумат ва маҳаллий ижро этувчи органларга хориждан вактсиналар этказиб беришни таъминлаш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек эмлаш жараёнини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берган.

Аввалроқ, Россия Федерацияси рахбари коронавирусга қарши вактсина билан эмлангани тўғрисида хабар қилган эдик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *