Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва “Phanes Group” халқаро компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Нурота тумани ҳудудида қуёш электр станциясини (ҚЭС) қуриш тўғрисида инвестиция шартномаси имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шунингдек, маросим давомида “Phanes Group” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланган.
Имзоланган ҳужжат 200 МВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш, эгалик қилиш ва эксплуатация қилиш учун техник ва тижорий шартларни, шунингдек, 60 км узунликдаги 220/110 кВ подстанциясини ўз ичига олади.
“Phanes Group” бош офиси БААнинг Дубай шаҳрида жойлашган. У қуёш энергияси, шунингдек, инвестиция ва активларни бошқариш соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланувчи халқаро компания ҳисобланади. Компания 2012 йилда ташкил этилган.
У ривожланаётган бозорларга, айниқса Африка, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Aksa Enerji” турк компанияси Тошкент вилоятининг Қибрай туманида умумий қуввати 470 МВт бўлган иккита иссиқлик электр станциясини (ИЭС) қуриши хабар қилинган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *