Ҳукумат қарори асосида Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди. Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шу жумладан, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланиши кўзда тутилган.

Ушбу филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган ОТМга ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.

Филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *