2021 йил 6 апрель куни Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикерининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи чоғида Пак Бён Сок Тошкентдаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Мамлакат пойтахтининг асосий диққатга сазовор жойларидан бири бўлган ёдгорлик Мустақиллик майдонида жойлашган.

Монумент икки қисмдан иборат: Ўзбекистон чегаралари тасвирланган катта тилла ранг глобус ва Бахтли она ҳайкали.

Ушбу бадиий мажмуа ўзбек халқининг тинчлик, озодлик, меҳр-оқибат ва яхши қўшничиликка, ёшларнинг эса дўстлик ва биродарликка интилишини ўзида мужассам этади.

EFFECT.UZ

EFFECT.UZ EFFECT.UZ EFFECT.UZ EFFECT.UZ EFFECT.UZ

Фотограф: Жавоҳир Қадамов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *