Бугун тунда ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган учрашувда “Боруссия Дортмунд” ва “Манчестер Сити” клублари ўзаро тўқнаш келишади.  Ажабланарлиси шундаки, Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холланднинг Европадаги голлари статистикаси ўйиндан ўйинга яхшиланмоқда.

Яъни ЕЧЛ доирасида 20 ўйинда майдонга тушган ва 24 марта рақиб постига йўл топган.  Ҳар бир ўйин учун 1,2 голга тенг. Агар у бир хил тезликда гол уришни давом эттирса, яқин йиллар ичида Криштиану Роналдунинг рекордини янгилаши мумкин.

УЕФА клублари мусобақасидастлабки йилларининг энг таниқли “страйкерлари” ҳам Холланднинг жами натижаларига тенг кела олишмайди. Европанинг 20 ўйинидан сўнг “Реал Мадрид”нинг буюк футболчилари Ференц Пушкаш 19 ва Алфредо Ди Стефано 21 та гол уришди; “Милан” футболчиси Хосе Альтафини ўзининг дастлабки 20 ўйинида 21 та тўп киритган бўлса, 70-йилларнинг немис қаҳрамонлари Герд Мюллер ва Юпп Хайнкес ўзларининг карьераларини бошлаганларида тенг миқдордаги қитъа ўйинларида мос равишда 15 ва 18 тадан гол уришган.

 

УЕФА чемпионлар лигасида 20 та учрашувидан сўнг Килиан Мбаппе 12та, Лионел Месси 8 та, Роберт Левандовски 6 та ва Криштиану Роналду 1 гол киритган. Ҳолланд эса, шунчаки, фантастик ўйинлар намойиш этяпти.

Холланд аллақачон Норвегиянинг УЭФА клублар мусобақасидаги энг кўп гол урган учинчи футболчиси бўлиб, Хералд Братбак (75 ўйинда 31 гол) ва Жон Керудан (85 ўйинда 28 гол) ортда қолмоқда. Ундан кейинги ўринлардаТоре Андрé Фло (61 ўйинда 24 гол) ва “Мёльде”да бир вақтлар ўзига устозлик қилган, Бугунги кунда МЮ бош мураббий сифатида ишлаётган Оле Гуннар Сульшер (23 гол) бормоқда.

Бундан ташқари у, ҳар икки оёқда аниқ ва кучли зарба бера олади. Шунингдкек, бош билан ҳам яхши ўйнайди. Бўйи баланд – 1.94 м. Тезкор. Шу туфайли “Ман Сити” Футболчиларига жуда ва жуда қийин бўлади. Лекин уни тўхтатиш мумкин. Буни ўтган мавсумда ПСЖ кўрсатиб берган ва шундан сўнг бутун дунё пандемия даврига қадам қўйганди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *