Бугун, 6 апрель куни Миллий олимпия қўмитасида профессионал боксчилар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Шу куни ёрқин нокаутга эришган Баҳодир Жалолов унинг рақиби “мешок”, яъни кучсиз боксчи эканлиги ҳақида гапирган мухлисларга жавоб берди.

“Рингда кучсиз рақиб бўлмайди. Исталган рақиб сизга қийинчилик туғдириши мумкин. Рақибимни ҳам тўлачадан келганлиги учун, кучсиз дейиш нотоғри.

Энди Руиз ҳам Энтони Жошуага қарши жанг қилганда, унинг ташқи кўриниши устидан ҳамма кулганди. Аммо, амалда у Жошуани нокаутга учратди. Менинг рақибим ҳам кучли, 8 та жангидан 7 тасида ғалаба қозонганди. Лекин мен уни нокаутга учратдим”, – деди Баҳодир Жалолов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *