Ўзбекистонда ўтказилаётган вакцинация, аҳолини оммавий эмлаш тадбирлари бўйича ССВ Матбуот хизмати саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди.

“Хабарингиз бор, Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компанияси томонидан юртимизда 3-босқич синовлари муваффақиятли ўтган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан олиб келинган эди.

Бундан олдинроқ эса, COVAX глобал ҳамкорлиги доирасида 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси ҳам олиб келинганлиги ҳақида хабар берган эдик.Шу кунларда қизғин давом этаётган вакцинация жараёнлари учун жами 1 миллион 660 минг доза миқдоридаги вакцинадан фойдаланилмоқда.

Фуқаролар AstraZeneca вакцинасини икки марта, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини эса уч марта қабул қилгач, тўлиқ эмланган ҳисобланади. Фуқаролар қайси вакцина билан эмланишни ўзлари танлаши мумкин” – дейди Ботир Қурбонов

Маълумот учун апрел ойининг бошидан бери 35 минг нафардан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди. Муҳим жиҳати шуки, шу кунга қадар эмланганлар орасида бирор марта ножўя таъсирлар кузатилмаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *