Жорий йил 5-7 апрель кунлари Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф буюради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Корея Пак Бён Сок билан учрашувларини ўтказиш мақсад қилинган.

Бундан ташқари, ташриф мобайнида Корея маданияти ва санъати уйида Корея Республикаси фуқаролари билан учрашув, Тошкент шаҳридаги Миллий болалар тиббиёт марказига ташриф буюриш, “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гулчамбар қўйиш, Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш каби режалар кўзда тутилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.