Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кунлик эълон қилиб борилаётган статистикага кўра, Ўзбекистонда сўнгги 2 ҳафтада COVID-19 инфекциясига чалиниб, вафот этган инсонлар сони 9 нафарни ташкил қилмоқда.
Жумладан:
23 март – 1 нафар;
24 март – 1 нафар;
26 март – 1 нафар;
27 март – 1 нафар;
29 март – 2 нафар;
30 март – 1 нафар;
31 март – 1 нафар;
3 апрель – 1 нафар.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1408 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.