Белорусиядаги давлат банки мухолифат етакчиси, президентликка номзодини илгари сурган Светлана Тихановскаянинг ҳисоб рақамларини блоклади. Банк бу амалиётини республиканинг терроризмга алоқадор шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг ҳисоб рақамларини музлатиб қўйиш чоралари билан изоҳлаган. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

EFFECT.UZ

Ўтган ҳафта Белорусия Давлат хавфсизлик хизмати ўз веб-сайтида терроризмга алоқадор шахслар рўйхатини янгилади. Ҳужжатга кўра, терроризм ҳаракатларига уриниш айбловлари асосида янгиланган рўйхатга 18 киши киритилган, шу жумладан президент сайловларидан кейин Литвага жўнаб кетган Тихановская ҳам шулар жумласидандир.

Шунингдек, бу рўйхатга сайловлардан сўнг республикани тарк этган мухолифатчи сиёсатчи Павел Латушко ва таниқли блоггер Антон Мотолко ҳам киритилган. Худди Тихановская каби уларнинг Беларус банкларидаги ҳисоб рақамларига тақиқлар қўйилган.

“Светлана Тихановскаянинг Белоруссиядаги аккаунтлари блокланган”, дейилади Тихановскаянинг Телеграм-каналидаги хабарда.

Қайд этилишича, Тихановская нима учун унинг ҳисоб рақамларига блок тушганини билиш учун “Беларусбанк”ка мурожаат қилган. Жавобда эса Тихановскаяга “террористик ҳаракатларга алоқадор бўлганлар рўйхатига киритилган шахсларнинг маблағларини музлатиб қўйиш чоралари доирасида” қарор қабул қилинган деб айтилган.

Қўшимча қилинишича, ушбу ҳисоб рақамига энг сўнгги келиб тушган ягона даромад бу –18 ёшгача бўлган ногирон бола учун ижтимоий нафақа ойига 223 Беларус рубли (84,5 доллар) бўлган.

EFFECT.UZ

Маълумот учун, 2020 йил 9 августда Белоруссияда бўлиб ўтган сайловларда Александр Лукашенко олтинчи марта ғалаба қозонди ва МСК маълумотларига кўра 80,1% овоз олди. Шундан сўнг мамлакатда оммавий норозилик намойишлари бошланди. 11 февраль куни Белорусия Давлат хавфсизлик қўмитаси мамлакатдаги вазият барқарорлашганини, авжига чиққан норозилик намойишлари тинчиганини эълон қилди.

EFFECT.UZ

Бундан ташқари, Белорусияда бир қатор муҳолифат раҳбарларига қарши жиноий ишлар қўзғатилган. Жумладан ҳокимиятни эгаллашга чақириш, экстремистик гуруҳ тузиш ва давлат ҳокимиятини конституцияга зид равишда қўлга киритиш фитнаси.

Жавоҳир Қадамов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *