Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон аёллар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ушбу Олмалиқдаги ОКМК ўйингоҳида бўлиб ўтди.

Икки терма жамоа ҳам ўйинда бор кучларини ишга солишди, аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида, яъни 87 минутда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Мафтуна Шойимова жарима зарбасидан супер гол киритди.

Натижада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон аёллар терма жамоасини ўртоқлик учрашувида кичик ҳисобда (1:0) ғалабани қўлга киритишди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.