Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 36 ёшли Мурод М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (Қалбаки пуллар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 1 апрель куни Мурод М. шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога 2 700 000 сўм эвазига 99 дона 100.000 сўмлик купюрадан иборат жами 9 900 000 сўм қийматига тенг сохта пулларни сотган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Мурод М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, сохта пулларни тайёрлашда фойдаланилган бир дона «Леново» русумли ноутбук ва «НР» русумли рангли принтер ҳамда 5 000 сўмлик купюрадаги 200 дона жами 1 000 000 сўм сохта пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этаётгани қўшимча қилинган хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.