Қоҳирада “Фиравнларнинг олтин паради” бўлиб ўтди. Бу ҳақда РОСБАЛТ маълум қилди.

Маълум бўлишича, Миср пойтахтида 22 та мумия тантанали равишда кўчирилди, улар янги Миср цивилизацияси миллий музейига кўчирилган.

“18 та қирол ва тўртта маликалар ўзларининг ҳукмронлик йилларини хронологик тартибда фиравн Секененра Таа II дан Рамсес IXгача олиб боришган.

Фиравнлар парадини ташкил қилиш учун бир неча миллион доллар сарфланган ва қаттиқ хавфсизлик чоралари кўрилган”, деб хабар қилмоқда BBC.

ОАВнинг ёзишича, Миср расмийлари апрель ойида очиладиган янги музей туризмни қайта тиклашга ёрдам беради деб умид қилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *