Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Яхшигул Жумаева (исми ўзгартирилган) Effect.uz ахборот агентлигига мурожаат қилди.

Мурожаатчига кўра, у никоҳдан ўтган турмуш ўртоғи томонидан қийнаб келинади. Гап шундаки, улар 2020 йил шаръий никоҳдан ўтишган аммо уларнинг ўрталарида қонуний никоҳ қайд этилмаган. Шу йўсинда ҳаёт кечиришни бошлаган оила аёли мудом вақт ўтиб, шок даражадаги ҳолатларга рўбаро келади.

Яъни, турмуш ўртоғи унда кўнгли йўқлигини айтиб, бошқа аёл билан ётиб юришини юзига солади ва устига-устак эр ўз аёлига туғишган укаси билан жинсий алоқа қилиш таклифини беради. Бунга қаршилик қилган аёл муттасил калтакланиб, ўз қайниси билан жинсий алоқа қилишгача боради. Бу ҳам етмаганидек, жинсий алоқа вақтида ётоқда гоҳ турмуш ўртоғининг укаси гоҳида эса ўша “эр” пайдо бўлар эди. Буни тасаввур қилиш нақадар қийин!

 

Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигида шаръий никоҳ Оила кодексининг 13-моддасига кўра, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Шаърий никоҳ ҳуқуқий жиҳатдан тан олинмайди ва ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.

EFFECT.UZ

Эътиборлиси, қонунчиликдаги “тешик” ортида вояга етган шахслар ўртасида эса никоҳни шаърий ўқиш учун маъмурий ёки жиноия жавобгарлик афсуски, белгиланмаган.

EFFECT.UZ

Тазйиқлардан ва ҳайвон қилмайдиган ишни амалга оширилишида хизмат кўрсатган, жинсий нафсини тия олмайдиган эркаклар устидан гапиришни лозим топган жарқўрғонлик аёл Effect.uz мухбири Фазлиддин Меҳмоновга бор дардини ёрди:

EFFECT.UZ

“2020 йил 29 август, карантин пайтида  ўзимга аввалдан таниш бўлган Жарқўрғон тумани “Қумқишлоқ” маҳалласида яшовчи Аҳмедов Юсуфга (исми ўзгартирилган) турмушга чиқдим. Эртаси куни шаръий никоҳим ҳам ўқилди, аммо қонуний ЗАГСдан ўтмаганмиз. Менга эртаси куниёқ аёвсиз калтаклар билан босим бошланди.

Турмуш ўртоғим менда кўнгли йўқлигини, ота – онасининг қистови билан уйланганини, ўзи яшаб юрган аёли борлигини  айтди. 31 август куни, эрим ва унинг 1991 йилда тўғилган укаси Содиқ Аҳмедов (исми ўзгартирилган) хонамга кириб, иккаласининг ҳам жинсий эҳтиёжларини қондиришим кераклигини, бўлмаса, бу хонадонда яшашга қўймаслигимни айтишди. Табиийки, мен рози бўлмадим, уйга кетмоқчи бўлганимда олдин судланганлигини айтиб, дадам ва икки нафар жиянимни ўртага қўшиб, таҳдид қилишди”, дея сўз бошлади Я.Ж.

EFFECT.UZ

Я.Ж.га кўра, унинг турмуш ўртоғи, Жарқўрғон туманидаги “Халқ банки”да юрист, қайнотаси эса Термиз шаҳар Монополияга қарши кураш ташкилотида ишлайди. Билдирилишича, уни қайниукаси зўрламоқчи бўлади, аммо бунга розилик бермаган аёл шундан сўнг қаттиқ калтакланади. Бу воқеадан эса қайнота ва қайнона ҳам вақт ўтиб, хабар топади.

EFFECT.UZ

“Қочиб кетмоқчи бўлганимда қўлимнинг вена томирини кесиб ташлашди. Улар мени мунтазам зўрлаб келишар эди. Агар айтганларидек “туриб” бермасам аёвсиз калтаклашарди. Мунтазам калтаклар ҳамда зўравонликлар оқибатида иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолдим.

Ҳатто жисмоний ва руҳий босимлар ортидан 10 ҳафталик эгизак ҳомилам ҳам нобуд бўлди. Уйдан қочмоқчи бўлганимда овсиним Гули Аҳмедова (исми ўзгартирилган) мени ушлаб берарди. Яхши умр йўлдошим деб умид қилган инсоним тумандаги “Халқ банки” юристи ҳисобланади.

Кунига 3-4 марта жинсий алоқада бўлмасам калтаклар тагида қолардим (йиғлайди). Бунинг оқибатида қорачиғим оқиб кетиб, битта қўзим ҳам кўрмай қолди. Қўрққанимдан, ҳеч кимга мурожаат қила олмадим. “Агар мурожаат қилсанг ўлдирамиз!” – деб таҳдид қилишарди.

Қайнотам Термиз шаҳар Монополияга қарши кураш ташкилотида ишлайди. Бир сафар уйда ҳеч ким йўқлигида қайни укам мени зўрлашга уринди, кўнмаганимдан сўнг калтаклаб чиқиб кетди. Ўша воқеадан кейин қайнона – қайнотам ҳам бу ишлардан хабар топди”, дея йиғлаб гапиради Я.Ж.

EFFECT.UZ

Бундан ташқари, аёл ўзига нисбатан қилинган аёвсиз таҳдид ва босимлардан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган. Ўзини осаётган вақтида қайни укаси кўриб қолган ва шундан сўнг уни 3 кун сув ва овқат бермасдан қамаб қўйган.

Шунингдек, у турмуш ўртоғи ва қайни укасининг калтакларидан сўнг хушсиз ҳолда шифохонага тушиб қолгани ҳақида гапирар экан, қайнисингиллари қасддан “у уксус ичди” деб шифокорга ёлғон сўзлашганини айтади.

EFFECT.UZ

“2021 йил 5 январь куни ака–укаларнинг аёвсиз калтаклаши оқибатида ҳушсиз ҳолда Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилганман. Билсам, мени шифохонага “уксус” ичган деб олиб келишган экан. Аммо текширувда бу ҳолат ўз исботини топмади. Ҳушимдан кетган пайтим врачларда шубҳа уйғотмасин деб қайнисингилларим устимга атайин сепиб қўйишган экан.

Тўйиб кетганим туфайли 2021 йил 6 январь куни ўзимн осиш даражасигача борганман. Буни кўриб қолган қайни укам мени 3 кун сувсиз, овқатсиз қамаб қўйишган. Кун ўтгани сари, менга нисбатан босимлар давом этарди… Итдан баттар азобландим. Уларга нисбатан қонуний чора кўришларини истайман!”, деди Я.Ж.

Effect.uz сайти очилганига узоқ бўлмаган бўлсада аҳоли томонидан кўплаб, мурожаатлар йўлланмоқда. Мурожаатларнинг барчасини ўрганишга табиийки вақт етмайди. Аммо бу қадар ваҳшийликларга бой бўлган воқеа-ҳодисотни оммага олиб чиқишни истаган аёлнинг мурожаати бизни бефарқ қолдирмади.

EFFECT.UZ

Чунки, бу ҳолатни эшитганимиз сари, “шок”ка тушар эдик, ва танамиздаги барча аъзоларимиз қўрқувдан қалтирар эди. Аёлнинг сўзлари нақадар таъсирли чиқар экан, ўй-ҳаёлга кўмилиб борар эдик. Чунки, ҳайвон ҳам ҳеч қачон бунақанги чиркин ишларни амалга оширмайди, ошира олмайди. Инсон зоти ҳайвондан ҳам баттарроқ даражага етиб келдими, ёки ундан ўтиб кетдими? Инсон!!!

Мазкур ҳолат бўйича, тегишли ташкилотлар тезкорлик билан суриштирув ишларини олиб боришлари ва видеомурожаатда келтирилган иддаолар бўйича ҳолис ва шаффоф текширув ўтказишлари шарт бўлади. Акс ҳолда, ўз хотинини укасига “тургазиб” берган ҳамияти йўқ эркаклар эртага бизнинг яқинларимизга ҳам ташланиб қолиши мумкин. Бу жамият эса бундай ифлосгарчиликни кўтара олмайди, КЎТАРМАЙДИ!

Мухбирлар: Фазлиддин Меҳмонов, Даврон Ҳасанов

Матн муаллифи: Аброр Поёнов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *