Қорақалпоғистон Республикасида об-ҳавонинг ўзгариб туриши бошқа вилоятларга нисбатан анча ўзгача.

Бу ҳудудда ёз жуда иссиқ – қуёшли, баҳор ҳамда куз фасллари эса кучли шамол ва ёғингарчиликлар билан ўтади.

Ёмғирнинг ортидан қуёш тезда ўзининг иссиқ ҳароратини ҳудудга ҳадя этиши ҳам айнан мазкур ҳудудга хос бўлган жиҳатдандир.

Қорақалпоғистон ерлари ҳам республиканинг бошқа жойларидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда унинг унумдорлиги ҳақида гап кетмаяпти.

Ери сувни шимиши жуда секин. Ёғингарчиликлар даврида кўплаб кўлмаклар ҳосил бўлади. Бу эса аҳолининг ҳаракатланишига салбий таъсир кўрсатади.

3-4 апрель кунлари ёғган ёмғир натижасида Нукус шаҳрининг марказий бозорида ҳам аҳвол таранглашди. Савдо мажмуалари олди ҳамда машиналар стоянкаси сув билан қопланди. Пиёдалар умуман ҳаракатлана олмайдиган даражада катта кўлмаклар ҳосил бўлди.

Ойбек Юсупов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *