2021 йил 3 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83623 (+193) нафарни ташкил этаётгани ҳвқида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 1 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Фарғона вилоятида,2 нафари Хоразм вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 631 нафарга eтди.

Кеча кун давомида: Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Жиззах вилоятида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Тошкент вилоятида 16 нафар, Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81629 (+180) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1363 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

EFFECT.UZ

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *