Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов Эмманси Каломбони мағлубиятга учратгандан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Алҳамдулиллаҳ, авваламбор, ўз уйимизда ватандошларимиз қўллаб-қувватлашди. Аллоҳга шукр, Жароҳатдан сўнг жанг ўтказдим. Рақибим 14 жангнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонганди. Шунинг учун ўзимни жисмонан синаб кўришим керак эди.

10 раундлик жангга тайёргарлик қилиб, тинимсиз машғулотлар олиб бордим.  Бу жангга ҳам ўтган сафаргидек 3 ҳафта тайёргарлик кўрдим. Бу катта таваккал эди. Рақиб қандай эди? Албатта, буни барча кўрди, жисмоний томондан тайёргарлиги жуда кучли экан. Муносиб қаршилик кўрсатдим деб ўйлайман.

Ғалабани оиламга, ватанимга, Президентимизга, мухлисларимизга бағишлайман. Аллоҳга шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Ғалаба қозондик. Алҳамдулиллаҳ жароҳатим у қадар билинмади. Лекин тайёргарликни янаям кучайтиришим кераклигини тушуниб етдим. Зарбаларим сони у қадар кўп эмас. Бунинг устида ишлашим керак.

Кўпроқ танага зарбалар бердим. Жанг ярмидан сўнг бош қисмига эътиборни қаратдим. Дастлабки нокдаун ҳолатидан кейин шошилмасликка ҳаракат қилдим. Кўпчилик нокдаундан сўнг, дарҳол олдинга ташланади, бу эса, хатога олиб келади. Чемпионлик жанги олдинда турибди. Янада укучли тайёргарлик кўрамиз”.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *