Бугун 3 апрель куни пойтахтимиздаги “Ҳумо арена”да профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Унда ўзбек боксининг бугунги кундаги юлдузлари ўз жангларини ўтказишади.

Айтиш мумкинки юртимизда ҳали жаҳон чемпионлик камари учун жанглар ўтказилмаган эди. Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарлари учун ҳимоя жангини ўтказади.

Исроил Мадримов, Шахрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматов каби боксчиларимиз рингга кўтарилишади.

Ушбу катта бокс оқшомимни Effect.uz билан бирга кузатинг. Матнли ва расмли трансляция ҳамда мухлис-у мутахассислар фикри оорқали сизларни оқшом атмосферасига олиб киришга ҳаракат қиламиз.

Маълумот учун, беллашувлар 18:00 дан бошлаб старт олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *