Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги 5-мактаби экани айтилаётган ўқув даргоҳида қизлар муштлашгани хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси ахборот хизмати ходими Ориф Мирзиёев маълумот берди.

Маълум қилинишича, ушбу видео 2020 йилнинг февраль ойида Сирдарё вилояти 5- умумтаълим мактабида олинган. Видеодаги воқеалар дарс жараёнидан сўнг мактаб ҳудудидан ташқарида, 9-синф ўқувчилари орасида олинган.

Мазкур воқеа юзасидан ўқувчилар ўртасидаги тушунмовчиликларни бартараф этиш учун ўз вақтида зарур чоралар кўрилган, туман ҳокимлиги мутасаддилари, мактаб маъмурияти, маҳалла ходимлари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш учун қизлар билан профилактик суҳбатлар олиб борилган.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

«400 нафар сарсон ўқувчи» – Депутат
Ўзбекистонда қамоқхона ходимларига бодикамералар берилади
Жиззахда халқ таълими раҳбарларининг ярми ишдан олинади
«Халқимиз, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилинглар» – Санжай (видео)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *