Қашқадарё вилоятида йўқолган 13 ва 17 ёшли қизлар топилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Қидирувда бўлган фуқаролар Эргашева Захро Эшмуродовна, Жўраева Динора Иълёсовна ИИБ тезкор ҳаракати билан Тошкент вилояти ҳудудидан топилди.

Эргашева Заҳро 19.09.2008 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта, Қарши шаҳридаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси. Қарши шаҳар Батош маҳалласи Зиёкор кўчаси 6-уй 17-хонадонда ота-онаси қарамоғида яшайди.

Динора Жўраева 24.09.2004 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган ўрта. Қарши шаҳридаги 19-сон умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, Қарши шаҳар Оқтепа маҳалласи Ойдин кўчаси 11-уйда ота-онаси қарамоғида яшайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *