Канададаги экология билан шуғулланадиган жамият вакилининг таъкидлашича, табиат ҳурмат қилиниши керак бўлган жонзот ҳисобланади. Унинг ҳаёт тарзининг марказида эканлиги эса бу айни ҳақиқат.

Эндиликда ушбу ғоя янгитдан татбиқ этилди. Чунки Экуанитшитнинг Инну Кенгаши февраль ойида Канададаги Квебек провинциясидаги Магпие дарёсини (186 миля) «юридик шахс» деб тан олди. Бу ҳақида Al-jazeera нашри хабар қилди.

Цент-Лоуренс дарёсининг шимолий қирғоғида жойлашган ва ўзининг кучли тезкор сув ҳавзалари билан машҳур бўлган Магпие дарёсида ҳозирда битта гидроэлектрик тўғон бор, аммо вилоят энергетика идораси сув йўлида кейинги ривожланиш режаси йўқлигини айтган.

Бошқа қарорлар қаторида, ушбу резолюция дарёнинг яшаб қолишини табиий равишда ривожланиш, ифлосланишдан ҳимояланиш, яхлитлигини сақлаш ва қонуний чоралар кўриш ҳуқуқларга риоя қилинишини таъминлайди.

Маълумот ўрнида, дунё мамлакатларидаги судлар, турли даражадаги бошқарув органлари ва бошқа қарор қабул қилувчи органлар сўнгги бир неча йил ичида экотизимларнинг шахс ҳуқуқларини ҳар хил йўллар билан тан олишди: 2017 йилда Ҳиндистон суди Ганг ва Ямуна дарёларига одамлар каби бир хил қонуний ҳуқуқлари берилган. Колумбия Конституциявий суди 2016 йилда мамлакат шимоли-ғарбидаги Атрато дарёсини «ҳуқуқлар субъекти» деб эълон қилган.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Фото: Қайси ташкилотларда ходимлар сони қисқартирилади?
Муроджон Аҳмадалиев тарихий ғалабадан кейин нима деди?
«Ўзбекистонга барча 4 та камарларни олиб келаман» – Шаҳрам Ғиёсов жангдан кейин нима деди?
“Ўзбекистонда ҳам, Осиёда ҳам олдин бунақа шоулар бўлмаган” – Баҳодир Жалолов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *