Хонанда Санжай Жўраевлар оиласи билан бўлган можароларга қарамай, Шерали Жўраев соғайиб кетиши учун Аллоҳдан шифо тилаб, мухлислардан халқ артистини дуо қилиб қўйишларини сўради.

«Ассалому алайкум азиз мухлислар, бугун мени илтимосим бор. 50 йилдан буён Ўзбек эстрадаси ёрқин ижод қилиб келаётган устоз Шерали Жўраев номига дуо қилиб қўйишларини ҳаммадан сўрайман. Бу дунё ҳаммамизга вақтинча берилган. Лекин, ҳар бир киши яхшилик қилиб, кечиримли бўлиб, Аллоҳ учун Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни кечирганман. Барча ўзбекистонликлар устозимиз Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилиб қўйинглар, Аллоҳ шифо берсин», – деди Санжай.

Яқинда Шоҳжаҳон Шерали Жўраевнинг аҳволи ҳали-ям оғир эканлигига ишора қилиб, барчадан отаси ҳаққига дуо қилишларини сўради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *