Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда 4 млн 112 минг аҳоли хавф ости гуруҳига мансуб эканлигини маълум қилди.

Коронавирусга қарши вакцина билан, хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, дастлаб 65 ёшдан юқори бўлганлар, тиббиёт ходимлари, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эмланиши назарда тутилган.

Нега айнан улар?

Чунки ушбу аҳоли қатламининг беморлар билан бевосита мулоқотда бўлиш эҳтимоли мавжуд. Ўзбекистонда хавф ости гуруҳига мансуб аҳолининг умумий сони 4 млн 112 минг нафарни ташкил этади.

Куни кеча эмлаш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридан бошланди.

Нега? Чунки айнан вилоятлар марказлари ва пойтахтда лозим бўлиш эҳтимолидан келиб чиқиб, малакали ёрдам кўрсата оладиган тиббиёт масканларининг яқинлиги нуқтаи назаридан шу ҳудудлар белгилаб олинди.

Май ойида туманлар ва кичик шаҳарларда, июн ойида эса республиканинг қолган ҳудудларида эмлаш тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган”, – дейди Нурмат Отабеков.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *