Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ижтимоий тармоқда “ГАИни духини синдириш бўйича мастер класс” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 31 март куни Тошкент вилояти ЙПХ ходими А.Абдураҳимов 4Р6 “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 17-километрида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги “DAF TE 105 XF” русумли юк автомобилини светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланганлиги учун тўхтатган ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирган.

Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи баённома тузилганлигидан ғазабланиб, ердан қўлига қаттиқ жисм олиб, жисм билан уриш ниятида инспекторни қўрқитмоқчи бўлган. Мазкур ҳолат атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда тарқатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *