1 апрел куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директорининг ўринбосари Бахтиёр Шакиров вафот этди.

Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизматига таяниб хабар берди.  Хабарда ўлим сабаби ҳали номаълум эканлиги айтилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ матбуот котиби Eлена Баялинова Фейсбукдаги саҳифасида хабар тарқатишича, 2-апрел куни 39 ёшли марҳумнинг қариндошлари  уни коронавирусга қарши эмланганини маълум қилишган.

Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаменти директорининг ўринбосари  “China Biotekсhnology Go LTD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “SinoPfarm” вакцинасини қабул қилган.

Ушбу вакцинадан 19 март куни Қирғизистон Республикасига 150 минг дозада келган. Айтилишича, марҳум Бахтиёр Шакиров Москвага малака ошириш курсларида ўқишга кетмоқчи бўлгани учун ўзини ҳимоялаш мақсадида эмлаш жараёнидан ўтишга қарор қилган.

Eлена Баялинова содир бўлган воқеадан сўнг Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эмлаш жараёнида реакциялар ва асоратлар туфайли янги йўқотишларни олдини олиш учун хизмат текшируви ўтказиши ва унинг натижалари ҳақида ҳисобот беришлари лозимлигини таъкидлаган.

Мамлакат шифокорлари ушбу ҳолатни ҳисобга олишлари ва фуқароларни диққат билан эмлаш олди назоратидан ўтказишлари кераклигини уқтирган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ҳодиса ҳақида ҳозирча изоҳ бермаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *