БАА Про-лигаси 23-тури доирасида “Шабаб Ал Аҳли” ўз майдонида “Ал Фужайра”ни қабул қилди.

Омадсиз бошланган учрашув ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповнинг бенефисига айланиб кетди. Аввалига жамоанинг бошқа бир легионери Игорь Хесус орадаги фарқни қисқартирди.

Биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида мезбонлар устози Одил Ҳамробековни алмаштирди.

52-дақиқада Машариповнинг узатмасидан кейин Муҳаммад Жума мувозанатни тиклади. 79-дақиқада Жалолиддин чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва рақиблари орасидан ўтиб кетаётганида йиқитилди. Ҳакам ҳеч иккиланмасдан пенальти белгилади. Бироқ Карлос Эдуардо ушбу имкониятдан унумли фойдалана олмади. Ўйиннинг асосий вақти тугаб бораётган паллада Жалолиддин Машарипов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади ва жамоасига иродали ғалабани тақдим этди.

Этиборли томони, Машарипов голини “Хоразмча” рақс билан нишонлади.

“Шабаб Ал Аҳли” – “Ал Фужайра” 3:2
Голлар: 
Игорь Хесус 39`, Муҳаммад Жума Эид 52` (Жалолиддин Машарипов), Жалолиддин Машарипов 90` (Муҳаммад Жума Эид) — Д. Коутиньо 3`, А. Оволаби 32`
Фойдаланилмаган пенальти: Карлос Эдуардо 79`

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *