1 апрель куни “Hilton” меҳмонхонасида «Ҳумо Арена»даги жангда иштирок этадиган боксчилар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу матбуот анжуманида бухоролик боксчи Шаҳрам Ғиёсов жангдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Тошкентда ўтказиладиган жангда албатта ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Насиб қилса мана шундай катта жангларни Бухорода ҳам ўтказиш учун гаплашамиз. «Лаби Ҳовуз»нинг ўртасида жанг ташкиллаштирамиз» , – деди Шаҳрам Ғиёсов.

Маълумот учун, 3 апрель куни «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Бобоусмон Батуров ва бошқа боксчиларимиз жанг ўтказишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.