Aсосий хавф гуруҳларига кирмайдиган шахслар пулли асосда коронавирусга қарши эмланишлари мумкин.

Нодавлат тиббиёт муассасаларига ҳам коронавирус инфекциясига қарши пулли эмлашни амалга оширишига рухсат берилади. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков “Ўзбекистон 24”га берган интервюсида маълум қилди.

EFFECT.UZ

“Aсосий хавф гуруҳларига кирмайдиган шахсларни пуллик асосда эмлаш юқумли касалликларга қарши эмлаш мажбурияти бўлмаган нодавлат эмлаш пунктлари ва тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади. Табиийки, бундай ҳолатда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказлари томонидан эмлашни амалга ошириш талабларига жавоб берадиган ташкилотларга махсус рухсатнома берилади”, – деди Нурмат Отабеков.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *