Навоий вилояти Кармана туманидаги  2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси ўз тарбияланувчисини урди. Бу ҳақда Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 2021 йилнинг 16 март куни мазкур МТТнинг “Бойчечак” гуруҳи тарбиячиси Бўранова Мухайё Ҳакимовна томонидан педагогик этикага риоя қилмаган ҳолда айрим тарбияланувчиларга нисбатан шундай ҳатти-ҳаракатлар содир этилган.

Ушбу ҳолат 18 март куни Кармана туман мактабгача таълим бўлими мудири Н.Халилова томонидан жойига борган ҳолда мазкур МТТ директори, айрим ота-оналар ва бошқа масъуллар иштирокида МТТдаги мавжуд кузатув камерасининг хотирасини кўздан кечириш орқали атрофлича ўрганиб чиқилиб, муҳокама қилинган.

Шунингдек, ўрганиш якунларига кўра, тарбиячи М.Ҳ.Бўранова томонидан вояга етмаган тарбияланувчиларга нисбатан содир этган ушбу ҳатти-ҳаракатига қонуний баҳо бериш ва тегишли қарор қабул қилишлик учун 2021 йилнинг 19 март куни 2-сонли давлат МТТнинг директори томонидан 01-06-сонли хат (ҳолат қайд этилган тегишли видео лавҳалар дискка илова қилинган ҳолда) билан Кармана туман ИИБга юборилган.

Маълум бўлишича, бугунги кунда Кармана туман ИИБ томонидан мазкур ҳолат атрофлича ўрганиб чиқилиб, тарбиячи М.Ҳ.Бўрановага нисбатан тўпланган ҳужжатлар тегишли судга юборилган ва ҳозирда суд томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, М.Ҳ.Бўранова билан тузилган меҳнат шартномаси Иш берувчининг 31.03.2021 йилдаги 27-сонли буйруғи билан, тегишли тартибда бекор қилинган.

Бундан ташқари, ўзининг функционал вазифаларини тўлиқ бажармаганлиги ва ташкилотда ишловчи ишчи-ходимларни фаолияти устидан ваколати доирасидаги назоратни сусайтириб юборганлиги учун ушбу 2-сонли давлат МТТ директори Г.Шароповага нисбатан Иш берувчининг 31.03.2021 йилдаги 74-КБ-сонли буйруғи билан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *