Бугунги лойиҳамизнинг “қаҳрамони” Қозоғистон ҳудида кўплаб ваҳший жиноятларни содир этган одамхўр ҳақида.

Бу каннибал 8 нафар ёш қизни ўлдирган ва дўстларига одам гўштидан қилинган мантини едирган.  Хуллас “Криминал 18” лойиҳасининг навбатдаги сонини ўқинг.

Эслатма: 18 ёшга тўлмаган ва юраги бўшларга мақоланинг давомини ўқимасликларини тавсия қиламиз.

Одам гўштидан манти

Совет вақтида Қозоғистон СССРда одамхўр пайдо бўлгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Ўша вақтда газеталар ва ички ишлар фуқароларни шаҳарда одамхўр кезиб юргани ҳақида жуда кўп маротаба огоҳлантирилганди.

Бу иш жуда шов-шувларга сабабчи бўлган, чунки пойтахтда ёш қизлар бедарак йўқолишни бошлади. Бедарак йўқолган қизлар эса ўлик ёки бўлакларга бўлинган ҳолатда топилган. Олмаотада жами 8 та қиз одамхўр ўлжасига айланган.

Бир куни жиноятчи уйига қурилишда бирга ишлайдиган ҳамкасбларининг туғилган кунининг нишонлаш учун чақиради ва зиёфатда маст бўлиб қолади.

Зиёфатдагилар шира кайф бўлиб қолганда, бир меҳмоннинг овқатидан одам тирноғи чиқади. Буни кўрган барча қўрқиб “бу нима ва умуман овқатга қаердан тушиб қолди?” деб сўрашади.

У эса бунга: “Бу ерда ҳайрон қоладиган нарса йўқ. Сизлар одам гўштидан манти ва чучвара единглар”, –  деб жавоб қайтаради.
Бу гапларни эшитган меҳмонлар уни зудлик билан милицияхонага олиб боришади. Узоқ вақт давом этган суриштирувлардан кейин, одамхўр айбсиз деб топилади ва у изоляция қилинади.

Шифокорларнинг катта хатоси

Совет даврида ижтимоий хавфли шахслар махсус психиатрия касалхоналарида сақланган. Бу касалхонада беморлар умуман кўчага чиқарилмаган. Уларга қараб текширувчилар жиноятчиларнинг психологик портретлари тузилган, бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ишини анча енгил қилган.

80 йилларнинг охирида одамхўр ўтирган шифохона молиялаштириш бутунлай тўхтатилди. Шундан кейин шифокорлар эса одамхўрни шунчаки озодликка қўйиб юборишди.

Фақатгина учинчи кун шифокорлар нима қилиб қўйишганини тушинишди. Уларнинг бу ҳаракатлар идан кейин шаҳарда катта шовқин кўтарилди. Каннибални зудлик билан қидиришга тушилди.

Шаҳар бўйлаб барча фуқароларга: “Одамхўр озодлик”да деб огоҳлик сигнали берилди.

Одамхўрнинг Тошкентда қўлга олиниши

Ўша пайтда Александр Зеличенко Иссиқкўл вилояти жиноий қидирув бўлимини бошқарган. Бир неча кундан сўнг, маҳаллий чўпон Зеличенконинг офисига келиб, яқин атрофдаги тоғларда яширинган номаълум одамни кўрганини айтган.

Милиционер жуда катта масофани босиб ўтилишини назарга олиб, ўзига қўшимча ёрдам сўраш учун ўзи турган туман ҳарбий қисмига борган.

“Мен ўзимиз билан бир туманда жойлашган ҳарбий қисм командирига ёрдам беришни сўрадим. У қатъийлик билан йўқ деди.

Ўшанда мен унга офицерлар рафиқалари шаҳардаги энг чиройли аёллардан бири эканлигини эслатдим. Бу иш берди, ҳарбийлар бундан қўрқишди ва ёрдам беришга рози бўлишди”, – деб эслайди Зеличенко.

Махсус операция учун гарнизон бир қатор аскарларни, бир нечта зирҳли транспортёрларни ва бошқа барча нарсаларни ажратди.

Улар одамхўрни Иссиқкўл тоғларида бир неча кун қидирув ишлари олиб борилди. Шундан сўнг, унинг Тошкентда ҳибсга олинганлиги тўғрисида хабар келди.

“Темир тиш “

Николай Жумагалиев 1952 йил Олмаотанинг Узун-Апач қишлоғида туғилган. Оилада у ягона ўғил бўлган. Николай уч нафар опаси билан ўсган, улардан бири бедарак йўқолган.

Ўқишни битиргач, у армияда хизмат қилди. Институтга кира олмагандан сўнг, кўплаб ишларда ўзини синаб кўрди.

Шундан кейин у Олмаотага қайтиб, ўт ўчириш қисмига ишга киради. Николайнинг ҳамкасблари уни кўпинча “темир тиш” деб чақиришган ва Жумагалиев кўпинча аёлларнинг ишини қоралар ва уларни жазолаш кераклигини айтар эди.

1978 – йил одамхўрнинг биринчи ўлжаси

Мен тушимда бўлакларга бўлинган аёллар ва уларнинг қўллари, оёқларидан оқаётган қонларни кўрар эдим”, – деган эди жиноятчи.

Бир куни Жумагалиев қишлоқ трассасида бир қизни кўради ва тезда унга ҳужум қилади. Қизни аҳлатхонага олиб бориб, бўйнидан сўйиб ташлайди ва оқаётган қонни ичади.

Шундан кейин, у қизни бўлакларга бўлиб, танани сўмкасига солади ва уйига олиб кетади. Қолдиқларни эса кўмиб ташлайди.

Жумагалиев ўлжанинг гўшти билан бир ой озуқланади, ярмини пишириб еса, ярмини тузлаб қўяди. Бир йилдан кейин у ўт ўчириш қисмдаги ҳамкасбини ноҳосдан отиб қўяди ва 4 йилга қамалади. Бироқ уни қамоқда ўзини яхши тутгани учун 8 ойдан кейин қўйиб юборишади.

Мен руҳни танадан чиқиб кетишини кўришни хоҳлар эдим

Озодликка чиқиб, Жумагалиев ўлдиришни давом этди. У қизлар билан танишиб, улар билан бирга жинсий алоқа қилгандан кейин бўғиб ўлжанинг бўйнидан секин аста пичоқ билан сўйиб ташларди.

“Мен руҳ танадан чиқиб кетишини кўришни хоҳлардим”, – деб изоҳлаган эди.

1979 йил апрелдан июнь ойигача у уч кишини гумдон қилди. У ибодатхонадан қайтаётган кекса аёлни ўлдирди. Тунда ўзининг уйига кириб ухлаб ётган онаси ва қизини ўлдирган;

Кейин у ўғриликда гумон қилинган маъшуқасининг уйига борди. Қиз билан ёлғиз қолган Жумагалиев қиз билан ухлаб қолди ва у билан бироз гаплашию  ўтирди ва унинг бўйни кесиб ташлади.

У ҳали ҳам тирик бўлиши мумкин

Жумагалиев дўстларини одам гўштидан қилганидан манти билан меҳмон қилганидан кейин, уни 1981 йил қўлга олишди.

Жиноятчини айбсиз деб топилиб руҳий касаллар шифоханасига жўнатилди ва Николай у ердан 8 йилдан кейин қўйиб юборилди.

Жумагалиев Ўзбекистонда қўлга олинганидан кейин 1994 йил Николай расман ўзи ўсган қишлоққа жўнатилди.

У ерда унинг қишлоқдошлари нафрат билан кутиб олишди: аёллар икки чақирим нарида ўтса, эркаклар унинг юзига тупирардилар. Бунга чидай олмасдан у қишлоқдан қочиб кетади.

Турли манбаларнинг хабар беришича, Жумагалиев ҳали ҳам тирик.  У Олмаота яқинидаги жиноятчилар учун махсус шифохонада сақланмоқда – у ерда у ўлим жазосини сўраган, аммо унинг сўрови рад этилган.

Аброр Эшонхонов ва Аброр Поёнов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *