Ўзбекистон ҳудудига 1—2 апрель кунлари Қозоғистон орқали ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берган.

Қайд этилишича, шу кунларда республика бўйича ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. 1 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундуз куни 5-10 даража илиқ бўлади. 2 апрелда кечаси 0-2 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуққача бўлиши мумкин. Кундуз куни 12-17 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳафта давомида салқин об-ҳаво сақланиб қолиши ҳақида хабар берилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.