Жорий йилнинг 27 март куни соат 13:30ларда, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси ёмғир сабаб йўл сирпанчиқлигини инобатга олмасдан, тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва қатнов қисмини ажратувчи тўсиққа урилиб, қаршисидан ўз йўлида келаётган “Ласетти” русумли автомобилга тўқнашган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати бу ҳақида маълум қилди.

Ҳодиса натижасида, “Ласетти” автомобилининг 31 ёшли ҳайдовчиси ва 33 ёшли йўловчиси ҳодиса жойида вафот этишиб, 25 ёшли йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур аянчли ЙТҲ юзасидан туман ҳудудида ИИВ ЙҲХББ раҳбарлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирокида муҳокама бўлиб ўтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *