Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду Сербияга қарши ЖЧ-2022 саралаш учрашуви (2: 2) давомида ташлаган сардорлик боғичи хайрия аукционида сотилади.

Associated Press хабарига кўра, боғич ўмуртқа мушак атрофияси (СМА) бўлган 6 ойлик боланинг операциясига пул йиғиш учун ким ошди савдосида сотилади.

Болага маблағ йиғаётган хайрия ташкилоти Роналду сардорлик боғичининг Белград стадиони ходимидан Португалия ва Сербия ўртасидаги ўйиндан сўнг олинди. Криштианунинг боғичи уч кун ичида онлайн ким ошди савдосига қўйилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду ЖЧ-2022 саралаш босқичида Сербияга қарши ўйинда ҳакам голни ҳисобламаганидан кейин сардорлик боличини майдонга улоқтириб майдонни тарк этган эди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

«ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган кишиларни сира оқлаб бўлмайди» – депутат ЛГБТ ҳақида
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришда “Халқпарвар” комиссиянинг роли қандай?
«Бухоро» клуби бухороликларни, «Динамо» самарқандликларни хурсанд қила оладими?
10 киши боши танасидан жудо қилинди. ИШИД шаҳарни қўлга олди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *