Effect.uz ахборот агентлигига Самарқандда истиқомат қилувчи фуқаро Нигора Тошмуродовадан мурожаат келиб тушди. Мурожаатни ўрганиш, иложи борича унга ечим топиш учун мухбирлар Самарқандга етиб боришди.

 

“Сизларга мурожаат қилишимнинг асосий сабаби шуки, еримиз раҳматли дадам  Тўхташев Тошмуродга тегишли. Қарор, кадастр бор.  мен уч фарзанднинг онасиман. Ўз меҳнатим ортидан 2019 йилда иссиқхона қурдим.

Йиллар давомида жарликлар ва чуқурликлардан иборат бўлган ерга  ўз ҳисобимдан ҳаражат қилиб ишлов бериб, экин етиштиришга яроқли ҳолга келтирдим.  Энди оғзим ошга тегай деганда Мавлонов  Ёқуб, Жўрабек  ва Ғаниев Самандар исмли шахслар сен ташландиқ ерга қарамагансан деб еримни тортиб олмоқчи бўляпти.

Аммо мен пул сарфлаб, бу ерни обод қилганман. Ёқуб исмли шахс ёнгинамдан қаровсиз ерни олган ва текислаб қимматроққа кетиши учун сотувга қўйган.  Энди менинг ҳам еримни олиб қўйиб сотмоқчи бўляпти. Лимон кўчатларимни суғориш мақсадида артезан ковлатдим. Аммо юқорида номи келтирилган кимсалар артезан маторимни ўғирлаб кетишди.

Мен эса ушбу ҳолат бўйича ички ишларга мурожаат қилдим.  Аммо умуман натижа йўқ.  Улар тадбиркорман дейди, келиб – келиб бир бева аёлга куни қолдими? 5 ой бўлди судма – суд, ҳокимма – ҳоким юрибман. Бир бева аёлнинг,  умуман бировнинг ҳақи буюрадими уларга? Мен қўчатларимга қарайми ёки идорама – идора юрайми?

Улар электр ҳисоблагичларимни синдириб, плёнкаларимни йиртиб ташлашди.   Улар фаолиятимга тўсқинлик қиляпти. Ҳокимиятдагилар ҳам жим. Уларнинг гапи гап, мени эса ҳеч ким тингламаяпти.   Менга кун йўқ.  Бу аёл шу ердан кетсин деб фақат тўсқинлик… Чидолмаяпман.

Нима, охири бензин қуйиб ўзимни  ёқишим керакми? “Қароринг бекор бўлган”, “Кўтар иссиқхонангни бу ердан” дейишмоқда.  Ҳатто, ногирон ўғлимни урмоқчи ҳам бўлишди.  Ҳар йили  солиқларни ўз вақтида тўлаб келаман.  Бир кун кун кўрмадим. Буларга чора кўрадиган бирор ким борми ўзи?  Ўзим акамнинг ўйида тураман. Уйим йўқ.

Ўғлим  ногирон квартирада яшайди.  Улар ҳатто янги ўрнатган деразамни ўғирлаб кетишди.  Янги тортилган кабелларни узиб ташлашяпти. Бу нима деган гап ахир?  Ҳар доим шу аҳвол!” – дейди Нигора Тошмуродова.

Нега ҳеч қандай мутасадди бева аёл дарди билан қизиқмаган? Ёлғиз боши билан тадбиркорлик қилишига йўл бермаётганларга 5 ойдан бери нега чора кўрилмаган? Ёки замон зўрникими? Саволлар кўп. Биз албатта расмий муносабатни кутиб қоламиз!

Яна бир ҳолатни алоҳида айтиб ўтиш керак, Effect.uz мухбири мурожаатчи Нигора Тошмуродованинг ўғлига яшаш жойи ажратиб бериш учун 5 йилдан буён ҳал бўлмаётган муаммони 10 кун ичида ижобий томонга ўзгартирди. Яъни, масалага узил – кесил нуқта қўйилди.

Мухбир: Раҳматулло Косоний

Матн муаллифи: Аброр Поёнов

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.