Боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев олдинда турган муҳим жанги олдидан Инстаграмга машғулотлари акс этган видеоролик жойлади.

Тез кунларда у ўзининг WBА ва IBF камарлари ҳимояси учун япониялик Рёсуке Иваса билан жанг қилади. Муроджон Аҳмадалиев Инстаграм саҳифасига машғулот жараёни акс этган видеролик жойлади ва видео остига шундай деб ёзиб қолдирди:

“Бир кунимиз ҳам меҳнатсиз ўтмади! Жанг қачон ва қаерда бўлишидан қатъи назар биз машғулотларни давом эттиравердик. Ўз кучига ишонган спортчи қийинчиликлардан завқ олади. Менга кимга қарши жанг қилишнинг фарқи йўқ, ҳар қандай рақибга тайёрмиз. Мени дуо қилиб, қўллаб-қувватлаб турган юртдошларим ва бокс мухлисларига раҳмат деб қоламан. Худо хоҳласа, 3 апрель куни сизнинг ишончингизни оқлаш учун бор кучим билан курашаман”.

Маълумот ўрнида, ушбу беллашув 3 апрель куни “Ҳумо арена”да бўлиб ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *