«Халқлар дўстлиги» саройида 1-6 апрелгача мўлжалланган «Етти юлдуз» концерт дастури қолдирилди.

Ушбу хабарни «Миллион» жамоаси сардори Даврон Кабулов маълум қилди. Концерт қолдирилишига сабаб Республика махсус комиссияси томонидан 1 апрелдан бошлаб карантин қоидаларига амал қилиш борасида чиқарилган қарор бўлди. Унга кўра, концерт дастурига томошабинлар сиғими 50 фоизгача рухсат берилиши айтилди.

«Апрель ойида мўлжалланган «Етти юлдуз» концерт дастури қолдирилди. Ушбу концертни сентябрь ойида ўтказишни режалаштирмоқдамиз.

Мухлислар билетларни хоҳишига кўра, сарой кассаларига қайтарилишлари мумкин», – деди Даврон Кабулов.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.