Ҳозирда Испаниянинг «Реал Валядолид» клуби президенти, бразилиялик ҳужумчи Роналдо 2002 йилги Жаҳон чемпионатида сочини кесганини тушунтирди.

“Фарзандлари бир хил соч кесишини кўрган барча оналардан узр сўрайман. Жаҳон чемпионати ярим финалидан олдин мен жароҳат олдим ва бу ҳақда Бразилия ОАВ билан гаплашишни истамадим. Шунинг учун мен сочларимни кесдим. Жамоадошларимдан сочимга нисбатан муносабатларини сўраганимда улар: “Бу даҳшатли! Кесиб ташла!“, дейишди. Ҳамма менинг соч турмагим билан овора бўлган бир пайтда ҳеч ким жароҳатимни эсга олмаслиги аниқ эди. Журналистлар сочимни кесганимни кўришди ва жароҳат унутишди”, – деди Роналдо.

Эслатиб ўтамиз, турнир ғолибига айланган Роналдо 2002 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *