23 март куни Сувайш каналида саёзликка ўтириб қолган «Evergreen» компаниясига тегишли контейнер ташувчи кема канали муваффақиятли равишда блокдан чиқарилди. Операция якунлангани ҳақида Миср президенти Абдул-Фаттоҳ Халил Ас-Сисининг хабарига таяниб Reuters маълумот бермоқда.

Шунингдек, ушбу мураккаб ишни амалга ошириш учун 27 минг кубометр тупроқ қазиб олинишига тўғри келгани ҳақида айтилган хабарда.

“Мисрликлар иш ҳолатини нормал ҳолатга келтирдилар ва энди бутун дунё ушбу транспорт артериясидан ўтадиган товарларига нисбатан ўзида хотиржамлик ҳис қилиши мумкин”, – деди мамлакат президенти.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.