Жорий йил 27 март куни Самарқанд вилоятида шер боласи топилгани ва ҳолат бўйича изоҳ берилгани тўғрисида хабар берган эдик. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизматининг маьлум қилишича, шер боласи ветеринария ва хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

1 ёшда деб тахмин қилинаётган ушбу шер боласининг аҳволи яхши бўлиб, боғ ходимлари томонидан парвариш қилинаётгани айтилган хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда жониворларга шавқатсиз муносабатда бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида хабар қилган эдик.

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *