29 март куни Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.  “Миллий” стадионида ҳар икки жамоанинг расмий машғулотлари ўтказилди. Ўзбекистон МТЖ ва “Шаржа” клуи яримҳимоячиси Отабек Шукуров Effect.uz ахборот агентлиги учун экскльюзив интервью берди. уни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ассалому алайкум Отабек ака, Ўзбекистон МТЖ Ироқ терма жамоаси билан 5 ой аввал ҳам баҳс олиб борганди. Нима деб ўйлайсиз, ўша учрашув билан бу сафаргисининг қандай фарқи бор?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, ассалому алайкум, Эртанги учрашув ўртоқлик ёки расмий ўйин бўладими бу терма жамоанинг, халқимизнинг, мухлисларимизнинг ўйини. Албатта, жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Иншооллоҳ ғалаба қозониб, мухлисларимиз ва Ватанимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади деган умиддаман. Тўғри 5 ой олдин ҳам ўртоқлик учрашуви бўлган, бироқ терма жамоанинг ўйини ҳар доим жиддий аҳамиятга эга. Гана билан ўтган баҳс ҳам тарихда қолди. Бугун ва эртани ўйлаб, қаттиқ меҳнат қилиш керак. Шунинг учун ўтган сафаргисидан фарқ қилади деб ўйлайман.

Анча йиллардан бери «Шаржа» клубида тўп тепасиз ва, табиийки араб футболини жуда яхши биласиз. Ироқнинг ўйин услуби Амирликларнкига ўхшашми ёки фарқ қиладими?

БААда кўпроқ техник ва индивидуал имкониятларга урғу берилади. Ироқда эса, жамоавий футбол биринчи ўринга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Шукуров Гана терма жамоасига қарши учрашувда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.