Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Жаҳон чемпионати 2022 саралаш босқичида Сербияга қарши ўйинда ҳакам голни ҳисобламаганидан кейин сардорлик боличини майдонга улоқтириб майдонни тарк этди.

Гап шундаки, Роналду иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берган вақтда жарима майдончасидан ташқарида дарвоза томон зарба берди, лекин тўп чизиқдан ўтай деганда сербиялик футболчи тўпни чиқариб юборди.

Португалиялик футболчилар тўп чизиқдан ўтгани ҳақида айтишди, лекин ҳакам голни ҳисобламади.

Ҳакам қарордан норози бўлган Роналдуга сариқ карточка кўрсатди. Шундан сўнг Криштиану сардорлик боличини ерга ташлаб, кийиниш хонасига чиқиб кетди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Катта дубулға” турнири: Финалчи ака-укалар ва Гулноза Матниёзова
Бароат кечаси. Тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади
Улар кутиб олинди. Аҳмадалиев, Мадримов ва Ғиёсов жангга тайёрми?
Йилнинг асосий жангида Поветкин Диллиан Уайтга мағлуб бўлди (видео)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.