Луганск вилоятидан келган Юлия исмли қиз дўстининг алдови ёрдамида ўғирлаб кетилган ва Москвада фоҳишаликка мажбурланган. Бу ҳақда BAZA нашри хабар бермоқда.

“Улар мени тун-у, кун ишлашга мажбур қилишди, рози қилиш учун оч қолдиришди. Мен ҳеч қаерга қочиб кетолмадим. Ўз хизматларим орқали кунига 12-40 минг рубл ишлаб берсам ҳам азоблашда давом этаверишди. Ҳатто, собиқ севгилим ҳам мени зўрлади.

Бир амаллаб қулликка қарши курашадиган “Aлтернатив” ташкилотига мурожаат қилишга эришдим. Мижозларга олиб кетилаётган пайтим таксида қутқариб олиндим!” – деган Юлия.

Қизни ўғирлаб кетганлар ҳанузгача озодликда юришибди. Полиция маълумотларига кўра, улар Россияда ишлайдиган Украина фуқароларидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *