ЖЧ – 2022 саралаш ўйинларида Португалия ва Сербия терма жамоалари дуранг қайд этишди (2: 2).

Учрашувнинг 93-дақиқада баҳсли эпизод юз берди. Португалиялик ҳужумчи Сербия дарвоза томон зарба берди, аммо Сербия жамоаси ҳимоячиси Стефан Митрович тўпни дарвозанинг ичкарисидан олиб чиқди.

Ҳакамлар ушбу эпизодда тўп чизиқни кесиб ўтмади деб ҳисоблашди. Бироқ тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтган эди.

Ҳакамнинг қароридан ғазабланган Роналду ҳакамнинг сўнгги ҳуштакни кутмасдан майдонни тарк этиб, сардорлик боғичини улоқтирди.

Учрашувни Денни Макклей бошчилигидаги Голландиядан келган ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати- 2022 саралаш ўйинларида ВАР тизими фойдаланилмади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.